11. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

89.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 1 кишидан 3 кишигача иборат.
90.Тафтиш комиссиясининг талабига биноан бошқарув раиси молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига такдим этишлари шарт.
91.Тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.
92.Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
93.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
94.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

95.Тафтиш комиссиясининг хулосаси мазмунига қўшимча талаблар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
96.Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда кузатув кенгашининг мажлисида ва акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
97.Тафтиш комиссияси мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради ва уларга белгиланган тартибда мукофот пули тўланади.
98.Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробарини ташкил этса ва (ёки) ошса Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдор бўлади.
99.Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
100.Ички аудит хизмати жамиятдаги ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши Жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга оширади.
101.Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
102.Жамиятда кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
103.Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

Print Friendly