10. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

77.Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик бошқарув ва унинг рахбари (Бош директор) томонидан амалга оширилади. Бошқарув ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
78.Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) берилиши мумкин. Тузиладиган шартноманинг шартлари, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
79.Бош директор Жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
80.Бош директор Қонун ва мазкур Уставга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади ва уларга ҳисобот беради.
81.Бош директор ва бошқарув органи аъзолари кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади). У билан меҳнат шартнома Жамият номидан кузатув кенгаши раиси имзолайди.
82.Бош директор ва бошқарув органи аъзолари тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.
83.Акциядорлар вакили сифатида иштирок этаётган ижроия органи аъзолари ижроия органига аъзолар сайлаш масаласида овоз беришда иштирок этмайди.
84.Бош директор ва бошқарув органи аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгиланади.
85.Бошқарув органи ваколатига қуйидагилар киради:

  • Жамият тузилмалари раҳбарларини тайинлаш (филиал ва ваколатхоналари рахбарларидан ташқари);
  • ишчи ва ходимларга иш ҳақи ва мукофотлар миқдорини белгилаш;
  • ходимлар мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш;
  • Жамият тузилмалари рахбарлари ҳисоботларини ҳар чорак якуни бўйича эшитиш;
  • Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир нечта битимлар бўйича қарор қабул қилиш, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санадан олдинги ҳисобот санасига тузилган молиявий ҳисобот бўйича жамият соф активлари миқдорининг
    5 фоизидан 15 фоизигача ташкил этса, акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.
  • Жамиятнинг асосий воситларини ҳисобдан чиқариш.
  • Муддати утган ва ундирилиши гумон булган дебиторлик карзларни хамда талаб килиб олиш муддати утган кредиторлик карзларни корхона фойдаси ва зарарига олиш учун комиссия тузиш.

86.Бош директорнинг ваколатига қуйидагилар киради:

  • мазкур Устав ва кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
  • Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;
  • кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
  • Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;
  • ходимлар штатларини тасдиқлаш, ходимларни (ишчиларни) ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат
    ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
  • Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;
  • Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  • ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
  • Жамиятда бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш, шу жумладан эълон қилиш мақсадида Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига трансформациясини таъминлаш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамият фаолиятига доир маълумотларни ошкор қилиш;
  • йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
  • Жамият архиви ишини ташкил этиш ва ундаги ҳужжатлар бутлигини таъминлаш;
  • амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш;
  • Корхонада ишлатилмай турган  мол мулкни конунда белгиланган тартибда ижарага бериш.

87.Бошқарув органи ва унинг рахбари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Улар қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир.
88.Бошқарув органи ва унинг рахбари мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.

Print Friendly