9. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

64.Жамият кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.
65.Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони  9 кишидан иборат.
66.Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси –йирик акциядорлар томонидан келишилган ҳолда тавсия этилади ва сайланади.
67.Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш ва иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • жамиятнинг ижроия органи аъзоларини (раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорларини белгилаш, шунингдек, кўрсатилган тўловларнинг чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш;
  • корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
  • жамиятнинг йиллик бизнес-режасини жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқлаш;
  • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
  • жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;
  • аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ
    ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  • филиалларни ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
  • шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш (улар акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамияти шаклларида тузилади);
  • Қонунда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар
    ва Жамият аффилланган шахслари билан (манфаатдорлик) битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
  • корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  • акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига
    ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўғрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш;
  • кузатув кенгаши қошида кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, Жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

68.Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
69.Кузатув кенгашининг раиси кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади. Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
70.Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномасини имзолайди.
71.Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.
72.Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади ва ўтказилади.

Жамиятнинг 1 фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

73.Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, кенгаш раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
74.Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди.
75.Кузатув кенгаши ва унинг раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Улар қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир.
76.Кузатув кенгаши мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.

Print Friendly