XII. ИЖРОИЯ ОРГАНИ (БОШҚАРУВ)

XII. ИЖРОИЯ ОРГАНИ (БОШҚАРУВ)

12.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш коллегиал
ижроия органи – Бошқарув томонидан амалга оширилади. Жамият Бошқаруви – беш нафар аъзодан иборат.

12.2. Бошқарув Жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши
ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

12.3. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият
Кузатув кенгашига ҳисобот беради.

12.4. Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

Бошқарув – ижроия органи аъзолари билан тузиладиган меҳнат шартномаси Бошқарув раиси томонидан имзоланади.

12.5. Жамият Бошқарувининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

12.6. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

12.7. Жамият Бошқаруви мавжуд қонунчилик, мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Ижроия органи тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.

12.8.    Жамият Бошқарувининг мажлиси зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Жамият Бошқаруви томонидан Кузатув кенгаши
ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда Бошқарув мажлисида олдиндан мухокама этилади. Бошқарувнинг фикри хакида Кузатув кенгашида ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида Бошқарув раҳбари – Бошқарув раиси ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аьзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.

12.9.    Жамият Бошқарув мажлиси унинг кун тартибига киритилган масалаларни, агар мажлисда ижроия аъзоларининг 60 фоизидан ортик қисми қатнашса, ҳал қилишга хақлидир.

12.10. Жамият Бошқарув мажлисида қарорлар мажлисда катнашаётган Бошқарув аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бошқарув мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Бошқарувнинг ҳар бир аьзоси битта овозга эга. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда жамият Бошқаруви раҳбарининг овози
ҳал этувчи ҳисобланади.

12.11. Жамият Бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорга рози бўлмаган Бошқарув аъзолари ўз фикрларини жамият Кузатув Кенгашига билдиришлари мумкин.

12.12. Жамият Бошқаруви мажбуриятлари ва ваколатларига куйидагилар киради:

Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чикиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини таъминлаш;

Жамиятнинг инвестицион фаолиятини амалга ошириш;

ишлаб чиқариладиган махсулотлар ва кўрсатаётган хизматларига баҳо
ва тарифларни тасдиқлаш;

акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлаш;

ташқи иктисодий фаолиятни амалга ошириш;

Жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этиш;

филиал ва шўъба корхоналар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш ва уларнинг бизнес-режаларини ва бажариш тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

Жамиятнинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;

ўз ваколати доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва мол-мулкни бошқа
шахсга ўтказиш билан боғлик битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада Жамият соф активларининг 5 фоиздан 15 фоизгача ташкил этадиган битимлар ёки ўзаро боғлик бир қанча битимлар) тузиш, қарз, кредит ва гаров шартномаларини тузиш;

Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш ва уларни ходимлар томонидан сақланишини таъминлаш. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар руйхати Жамият Бошқаруви томонидан белгиланади;

Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва кобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;

ўз ваколатига тегишли ишларнинг холати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг Умумий йиғилишига ва Жамият Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби
ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш, муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик карздорликларини вужудга келишини ва Жамиятнинг банкротлик ҳолатига келиб қолишини олдини олиш;

Жамият Бошқаруви қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга
бўлиши мумкин.

12.13. Жамият Бошқарв раисининг мажбуриятлари ва ваколатларига куйидагилар киради:

узининг ваколатлари доирасида Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;

Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

банкларда ҳисоб ракамлар, шу жумладан валюта ҳисоб ракамларини очади
ва Жамиятнинг банк ва бошқа молия ҳужжатларида биринчи имзо ваколатига
эга бўлади;

ўзининг ваколатлари доирасида, Жамият мижозлари, корхона
ва ташкилотлар билан шартномалар ва контрактларни имзолайди ва битимлар тузади;

ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг мол-мулки ва пул маблағларини тассаруф этиш;

штатларни белгилаш, ходимларнинг штат руйхатини тасдиқлаш;

Жамиятнинг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

Жамият шуъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиаллари учун мажбурий бўлган қарор, буйрук ва фармойишлар чиқариш;

Жамиятнинг шўъба корхоналари ва филиаллари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

Жамият филиаллари ва шуъба корхоналари низомларини тасдиқлаш
ва уларга ўзгаритириш ва қўшимчалар киритиш;

Жамият филиллари ва шуъба корхоналарининг штат жадвалларини тасдиқлаш;

Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан мехнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, рағбатлантиради ҳамжа уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди, ходимлар томонидан мехнат ва ижро интизомини саклаб туришини таъминлайди;

Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;

Ўз ваколати доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва бошқа шахсга ўтказиш билан боғлик битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада Жамият соф активларининг 5 фоизини ташкил этадиган битимлар ёки узаро боғлик бир қанча битимлар) тузиш, қарз, кредит ва гаров шартномаларини тузиш;

Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйрук ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;

ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;

акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

Жамият Бошқарув раиси қонунчилик, ушбу Устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Жамият Бошқарув раиси қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12.14. Бошқарув раиси хизмат сафари ёки бошқа сабабларга кўра иш жойида бўлмаган вақтда, вазифаларини ўзининг буйруғи орқали директорларнинг бирига юклайди.

12.15. Жамият Бошқарув аъзолари ва жамият Бошқрув раиси қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият олдида жавобгардир.

12.16. Бошқарув аъзолари ва жамият Бошқарув раиси томонидан ушбу Устав
ва мехнат шартномаси шартлари кўпол равишда бузилса, ёхуд Жамият бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсатгичларни бажарилиши бузилган холларда
ва уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида Жамиятга келтирилган зарарлари сабабли улар билан тузилган шартнома Жамият кузатув кенгаши томонидан муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.

12.17. Жамият Бошқарув аъзолари ва жамият Бошқарув раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган ҳолда уларнинг вазифасини вақтинча бажариш Жамият Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ Жамият Бошқаруви аъзоларининг бирига юклатилади.

12.18. Жамият Бошқаруви ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим

XI. КУЗАТУВ КЕНГАШИ

XI. КУЗАТУВ КЕНГАШИ

 

11.1.    Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига тааллукли масалалар бундан мустасно.

11.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Жамият фаолиятининг устувор йуналишларини белгилаш;

Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган холлар
бундан мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши хақида ҳабар қилиш
учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамият янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши мухокамасига тақдим этиш;

мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

Жамиятнинг ижроия органи аъзоларини (Ижроия органи раҳбари – Бошқарув раисидан ташқари) тайинлаш, шунингдек ижроия органи аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи Низомни тасдиқлаш;

Жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

Жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини
ва унинг хизматларига тўланадиган хақнинг энг кўпмиқдорини белгилаш хақида қарор қабул қилиш;

Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган хақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган хақ миқдори чегарасини белгилаш;

акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

Жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа жамғармаларни (фондларни) ташкил этиш.

Жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ҳамда ваколатхоналарини очиш;

Жамиятнинг шуъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларида кузда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонун ҳужжатларида кузда тутилган ҳолларда аффилланган шахслар иштирокида битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ўз ваколати доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлик битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада Жамият соф активларининг 15 фоизидан 50 фоизгача бўлган миқдорни ташкил этадиган битимлар ёки узаро боғлик бир қанча битимлар) тузиш, қaрз, кредит
ва гаров шартномаларини тузиш;

Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

Жамият акцияларини жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Қонун ҳужжатлари ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган миқдорлар доирасида, барча акциядорларга маълумотларни ошкор этган ҳолда ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби
ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш;

Кузатув кенгаши қошида тегишли масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гурухлар) ташкил қилиш;

Ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамият Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

11.3. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом асосида амалга оширади.

11.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар
ҳал қилиш учун Жамият Ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

11.5. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга кумулятив овоз бериш орқали сайланадилар. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 кишидан иборат бўлиб, унинг таркибига мустақил аъзолар ҳам киритилиши кўзда тутилади.

11.6. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра, Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.

11.7. Кузатув Кенгаши мажлисида кун тартибида кўрсатилган масалалар кўриб чиқилади. Бирок, Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзоларининг
бир овоздан қабул килган қарори билан Кузатув кенгаши кун тартибига қўшимча масалаларни қўшиши ва кўриб чиқиши мумкин.

11.8. Қуйидаги масалалар бўйича қарорлар:

жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек жамият Уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларини;

йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни тузиш;

корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш;

жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан
боғлик битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.

11.9.    Кузатув кенгаши мажлислари телефон конференция тизими (видео- селектор) ёки мажлисда шахсан қатнашиш йўли билан ўтказилиши мумкин. Кузатув кенгашининг ҳар қайси аъзоси мажлисда шахсан қатнашишини иложи бўлмаса, телефон орқали қатнашиши ва овоз бериши мумкин. Бунда ижроия органи раҳбари шундай таклиф тушганда телефон алоқасини ташкил қилиш
бўйича барча чораларини кўриши лозим. Агар мажлисда катнашаётган Кузатув кенгашининг ҳар қандай аъзоси билан телефон алоқаси узилиб қолса, телефон алоқаси тиклангунча мажлис тўҳтатиб турилади.

11.10. Кузатув кенгаши қарорлари Кузатув кенгашининг барча аъзоларининг бир овоздан сиртдан овоз бериш (сўров ўтказиш йўли) билан қабул қилиниши мумкин. Кузатув кенгашининг бундай қарорлари (баёномаси) Жамиятга белгиланган вақтда етиб келган, ҳар бир аъзо томонидан имзоланган сўров варақалари илова қилинган ҳолда барча аъзолари томонидан имзоланади.

11.11. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда
иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади,
улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.

11.12. Жамиятнинг 1 фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

11.13 Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайлашга номзодлар кўрсатиш талаби:

  • · Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли;
  • · Номзодларни кўрсатиш тўғрисида таклифлар ёзма равишда жамиятнинг почта манзилига юбориш ёки жамият девонхонасига тақдим қилиш йўли билан киритилади;
  • · Кузатув кенгашига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда (шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда), қуйидагилар кўрсатилади (илова) қилинади:

- номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса);

- номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади;

- номзоднинг объектив маълумотлари, шу жумладан оилавий аҳволи ва меҳнат фаолияти (фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисида ҳужжати нусхалари).

X. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

X. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

 

10.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

10.2. Жамият хар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан
кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши одатда йилнинг 23 июнь санасигача ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишдан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини Кузатув кенгашининг раиси,
у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

10.3. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин тўксон кундан кечиктирмай, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

10.4. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:

а) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

б) Жамиятни қайта ташкил этиш;

в) жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) Жамият Кузатув кенгашининг миқдор таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўҳтатиш;

д) Жамият Бошқарув раисини хорижий менежерлар номзодларининг
иштирок этишига имкон яратилган ҳолда танлов асосида сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан олдин тўҳтатиш;

е) эълон қилинган акцияларнинг энг кўпмиқдорини белгилаш;

ж) Жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

з) ўз акцияларини сотиб олиш;

и) жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

к) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

л) Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

м) Жамият йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда
ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тасдиқлаш;

н) Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан, жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш;

о) умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

п) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

р) Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади;

с) Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсация миқдорини белгилаш;

т) Жамият Ижроия органи аъзоларига мукофот ва компенсация миқдорини белгилаш;

у) Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш;                                                                                                                                          ф) Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин;

х) Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан ёхуд акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорларнинг малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади;

Амалдаги қонунчилик ва мазкур Уставда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш;

10.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, ушбу Уставда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.

10.6. Овозга қўйилган масала бўйича, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори, йиғилишда иштирок этаётган Жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабулқилинади, қонунчилик
ва мазкур уставда қарор қабулқилиш учун овоз бериш белгиланган холлар
бундан мустасно.

10.7.Мазкур уставнинг 10.4. бандидаги а), б), в), е), ж), р), ф) ва х)  қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

10.8. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш ва ўтказиш ҳамда умумий йиғилиш ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширади.

10.9. Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

10.10. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан узи иштирок этишга хақлидир.

XIII. МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАР ҚЎМИТАСИ

13.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан, 3 нафар аъзодан иборат бўлган, миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилади.

13.2. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият Кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

13.3. Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида Кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг Бошқарув раиси, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

13.4. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

13.5. Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик
овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

13.6. Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

13.7. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.

13.8. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

13.9. Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

13.10.Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

13.11. Миноритар акциядорлар қўмитаси фаолияти билан боғлик харажатлар жамият ҳисобидан қопланади

3. УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ, УНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

3.УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ, УНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

3.1. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар сотиб олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

3.2. Жамият устав капиталининг миқдори 986 966 270 (тўққиз юз саксон олти миллион тўққиз юз олтмиш олти минг икки юз етмиш) сўмни ташкил қилади ва номинал қиймати 1999 (бир минг тўққизюз тўқсон тўққиз) сўм бўлган 488584  ( тўрт юз саксон саккиз минг беш юз саксон тўрт ) дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялар ва 5146 (беш минг бир юз қирқ олти) дона имтиёзли ҳужжатсиз акциялардан иборат.

3.3. Жамият устав капиталидаги акциядорларнинг улушлари ва уларнинг фоизлардаги нисбатлари:

“Ўзпаҳтаёғ” акциядорлик жамияти улуши – 290 796 (икки юз тўхсон минг етти юз тўхсон олти) дона оддий акция ёки 581 301 204 (беш юз саксон бир миллион уч юз бир минг икки юз тўрт сўм) сўм, яъни устав капиталининг 58,90 фоизини ташкил қилади;

 

 

а) Устав капиталини кўпайтириш.

3.4. Жамиятнинг устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш
йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

Қўшимча акциялар фақат жамият уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

3.5. Кўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан Жамият устав капиталини кўпайтириш ва шу юзадан Жамият Уставига тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали
ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу Уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

3.6. Жамиятнинг устав капиталини унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

3.7. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори номинал қиймати 1999 (бир минг тўққизюз тўқсон тўққиз) сўм бўлган 76458 ( етмиш олти минг тўрт юз эллик саккиз) дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялардан иборат.

3.8. Кўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан Жамият устав капиталини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда, жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

3.9. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.

3.10. Жамият акцияларини жойлаштириш чоғида уларга хақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади.

б) Устав капиталини камайтириш

3.11. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини Жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан
сотиб олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.12. Агар устав капиталини камайтириш натижасида унинг миқдори Уставга киритилган тегишли узгартиришларни руйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган устав капиталининг энг кам миқдоридан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, Жамият устав капиталини камайтиришга хақли эмас.

3.13. Устав капиталини камайтириш ва шу орқали Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш хақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

3.14. Устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул килган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капиталини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

1. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ ВА ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ

1. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ
ВА ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ

1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ишлаб чиқилган ва “Guliston Ekstrakt – Yog’” акциядорлик жамияти фаолиятини тартибга солади.

1.2. “Guliston Ekstrakt – Yog’” акциядорлик жамияти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда мазкур Уставга мувофиқ олиб боради.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ номи:

Ўзбек тилида, лотин алифбосида “Guliston Ekstrakt – Yog’” aksiyadorlik jamiyati (матн давомида – Жамият деб юритилади);

Ўзбек тилида, кирил алифбосида – “Гулистон экстракт – ёғ” акциядорлик жамияти;

Рус тилида Акционерное общество “Гулистан Экстракт — ёг”

Инглиз тилида “Guliston Ekstrakt – Yog” joint-stock company.

1.4. Жамиятнинг қисқартирилган номи:

Ўзбек тилида, лотин алифбосида   – “Guliston Ekstrakt – Yog’” AJ.

Ўзбек тилида, кирил алифбосида – “Гулистон экстракт – ёғ” АЖ.

Рус тилида – АО “Гулистан экстракт” – ёг”.

Инглиз тилида – “Guliston Ekstrakt – Yog” JSC.

1.5. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Т.Ахмедовкўчаси, 68уй. Индекс:120100.

1.6. Жамиятнинг электрон почта манзили: sirdmez@mail.ru

gulistonyog@umail.uz

1.7. Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.gulistonyog.uz

1.8. Жамият фаолият кўрсатиш муддати – чекланмаган муддатга ташкил этилган.

1.9. Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан юридик
шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида
мол-мулкига, шу жумладан ўзининг устав капиталига берилган мол-мулкка
эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.10.    Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига ва қисқартирилган фирма номига эга бўлади. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ мухрга эга бўлиши лозим (мухрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин), ўз номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга хақлидир.

1.11.    Жамият ўзининг почта манзили ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиши шарт.

1.12.    Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

1.13.    Акциялар хақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.

1.14.    Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланмайди.

1.15.    Жамиятнинг мол-мулки унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, жамият акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар
ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли коғозлар, олинган даромад, қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.

1.16.    Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган акциядорлик жамияти
ёки масъулияти чекланган жамияти шаклдаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларни ташкил этишга хақлидир.

1.17. Жамият ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ташкил этиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.

1.18.    Жамият корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.

1.19.   Жамият ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларда қатнашиши мумкин

11. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ КИЛИШ

11. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

89.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 1 кишидан 3 кишигача иборат.
90.Тафтиш комиссиясининг талабига биноан бошқарув раиси молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига такдим этишлари шарт.
91.Тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.
92.Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
93.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
94.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

95.Тафтиш комиссиясининг хулосаси мазмунига қўшимча талаблар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
96.Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда кузатув кенгашининг мажлисида ва акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
97.Тафтиш комиссияси мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради ва уларга белгиланган тартибда мукофот пули тўланади.
98.Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробарини ташкил этса ва (ёки) ошса Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдор бўлади.
99.Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
100.Ички аудит хизмати жамиятдаги ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши Жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга оширади.
101.Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
102.Жамиятда кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
103.Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

10. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

10. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

77.Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик бошқарув ва унинг рахбари (Бош директор) томонидан амалга оширилади. Бошқарув ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
78.Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) берилиши мумкин. Тузиладиган шартноманинг шартлари, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
79.Бош директор Жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
80.Бош директор Қонун ва мазкур Уставга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади ва уларга ҳисобот беради.
81.Бош директор ва бошқарув органи аъзолари кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади). У билан меҳнат шартнома Жамият номидан кузатув кенгаши раиси имзолайди.
82.Бош директор ва бошқарув органи аъзолари тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.
83.Акциядорлар вакили сифатида иштирок этаётган ижроия органи аъзолари ижроия органига аъзолар сайлаш масаласида овоз беришда иштирок этмайди.
84.Бош директор ва бошқарув органи аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгиланади.
85.Бошқарув органи ваколатига қуйидагилар киради:

  • Жамият тузилмалари раҳбарларини тайинлаш (филиал ва ваколатхоналари рахбарларидан ташқари);
  • ишчи ва ходимларга иш ҳақи ва мукофотлар миқдорини белгилаш;
  • ходимлар мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш;
  • Жамият тузилмалари рахбарлари ҳисоботларини ҳар чорак якуни бўйича эшитиш;
  • Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир нечта битимлар бўйича қарор қабул қилиш, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санадан олдинги ҳисобот санасига тузилган молиявий ҳисобот бўйича жамият соф активлари миқдорининг
    5 фоизидан 15 фоизигача ташкил этса, акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.
  • Жамиятнинг асосий воситларини ҳисобдан чиқариш.
  • Муддати утган ва ундирилиши гумон булган дебиторлик карзларни хамда талаб килиб олиш муддати утган кредиторлик карзларни корхона фойдаси ва зарарига олиш учун комиссия тузиш.

86.Бош директорнинг ваколатига қуйидагилар киради:

  • мазкур Устав ва кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
  • Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;
  • кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
  • Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;
  • ходимлар штатларини тасдиқлаш, ходимларни (ишчиларни) ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат
    ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
  • Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;
  • Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  • ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
  • Жамиятда бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш, шу жумладан эълон қилиш мақсадида Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига трансформациясини таъминлаш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамият фаолиятига доир маълумотларни ошкор қилиш;
  • йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
  • Жамият архиви ишини ташкил этиш ва ундаги ҳужжатлар бутлигини таъминлаш;
  • амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш;
  • Корхонада ишлатилмай турган  мол мулкни конунда белгиланган тартибда ижарага бериш.

87.Бошқарув органи ва унинг рахбари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Улар қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир.
88.Бошқарув органи ва унинг рахбари мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.

9. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

9. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

64.Жамият кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.
65.Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони  9 кишидан иборат.
66.Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси –йирик акциядорлар томонидан келишилган ҳолда тавсия этилади ва сайланади.
67.Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш ва иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • жамиятнинг ижроия органи аъзоларини (раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорларини белгилаш, шунингдек, кўрсатилган тўловларнинг чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш;
  • корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
  • жамиятнинг йиллик бизнес-режасини жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқлаш;
  • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
  • жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;
  • аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ
    ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  • филиалларни ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
  • шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш (улар акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамияти шаклларида тузилади);
  • Қонунда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар
    ва Жамият аффилланган шахслари билан (манфаатдорлик) битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
  • корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  • акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига
    ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўғрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш;
  • кузатув кенгаши қошида кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, Жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

68.Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
69.Кузатув кенгашининг раиси кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади. Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
70.Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномасини имзолайди.
71.Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.
72.Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади ва ўтказилади.

Жамиятнинг 1 фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

73.Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, кенгаш раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
74.Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди.
75.Кузатув кенгаши ва унинг раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Улар қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир.
76.Кузатув кенгаши мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.

8. ЗАХИРА ФОНДИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

8.ЗАХИРА ФОНДИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТАРТИБИ

8.1. Жамият соф фойда ҳисобидан ўз устав капиталининг 15 фоизи миқдорида захира фондини ташкил этади.

8.2. Жамиятнинг захира фонди бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш
ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

8.3. Захира фондидан бошқа максадларда фойдаланиш мумкин эмас.

8.4. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 8.1-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 фоизи миқдорида
ажратмалар ўтказади.

8.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларда, мажбурий ажратмалардан тикланади.

8.6. Жамият фаолиятида зарур бўлган бошқа мақсадлар учун ҳам жамғармалар ташкил этилиши мумкин.

7. ДАРОМАДНИ (ФОЙДАНИ), ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

7. ДАРОМАДНИ (ФОЙДАНИ), ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

7.1. Дивиденд фойданинг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлаганидан,
қайта инвестиция амалга оширилганидан сўнг Жамият ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисмидир.

7.2. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига ҳар йили акциялар номинал қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорида дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

7.3. Жамият тугатилаётганда имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдори ёки тугатилиш қиймати акцияларнинг номинал қийматига нисбатан 100 фоиз миқдорида белгиланади.

7.4. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

7.5. Жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд
пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин.

Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони
ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

7.6. Жамият йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга хақлидир.

7.7. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар (йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги, йил якуни бўйича) тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда
уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор Кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Кузатув кенгаши тавсия этган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.

7.8. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда, дивиденднинг миқдори, дивидендни тўлаш шакли ва тартиби ҳамда уни тўлаш муддати яъни тўлаш бошланадиган ва тугайдиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

7.9. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

7.10. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

7.11. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади.

7.12. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият уставига имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар, шу жумладан, аввалги навбатдаги имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпайтириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари, шунингдек имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларга дивиденд ва бу акцияларнинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш ҳоллари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқини олади.

7.13. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки дивидендларни тўлиқ тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан бошлаб
эга бўлади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича дивидендлар биринчи марта тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан эътиборан бекор қилинади.

7.14. Эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан
уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади

6. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6.1. Жамият акциядорларининг ҳуқуқлари:

Жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;

ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисоб варағидан кўчирма олиш;

Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

Жамият тугатилган тақдирда узларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

Жамиятнинг Уставига мувофиқ Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;

олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари
ва эмитентларнинг укувсиз ёки ғаразли хатти-харакатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;

ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш максадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;

ўзларининг хамкорликдаги позициясини шакллантириш мақсадида акциядорлар, шу жумладан миноритар акциядорлар ўзаро акциядорлик битимларини тузишга хақли.

қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар куриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эхтимоли билан боғлик таваккалчиликни суғурталаш;

Акциядорлар мазкур Уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга хам эга бўладилар.

6.2.      Ҳар бир оддий акция эгаси ҳисобланган акциядорга бир хил ҳуқуқларни беради.

6.3. Жамиятнинг 1 фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгаларига
кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритишга ҳақли;

6.4. Жамият акциядорлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

Жамиятнинг Устав қоидаларига ва Уставда кўрсатилган тартибда, миқдорда ва усулда хисса қўшиш (акция ҳақини тўлаш);

Жамият фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотларни ташкил қилувчи сирларни фош қилмаслик.

Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс,
агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг
50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт.

Миноритар акциядор ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим;

6.5. Акциядорлар мазкур уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга хам эга бўладилар.

5. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

5. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

5.1. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.

Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда ўтказилади.

5.2. Жамият томонидан Жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

5.3. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш тартиби уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.

5.4. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи Жамият Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

Жамиятнинг устав фонди кўпайтирилаётганда Жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш Жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

5.5. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлади. Акциядор, шу жумладан Акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати акцияларни ёки бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларни олишни таклиф этиш тўғрисидаги билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

5. АКЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

5.АКЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

5.1. Жамиятнинг қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорида чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш усули (оммавий ёки хусусий) белгиланади.

5.2. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, хаки пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли коғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқка эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

5.3. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

4. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ ВА ХАР ҲИЛ ТУРДАГИ АКЦИЯЛАРНИНГ НИСБАТИ

4. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ ВА ХАР ҲИЛ ТУРДАГИ АКЦИЯЛАРНИНГ НИСБАТИ

4.1. Жамият номинал қиймати 1 999 ( бир минг тўққиз юз тўқсон тўққиз сўм) сўм бўлган оддий ёки имтиёзли акцияларни чиқариш ва уларни жойлаштиришга хақлидир, бунда имтиёзли акцияларнинг умумий номинал қиймати Жамият устав капиталининг 20 (йигирма) фоизидан ошмаслиги лозим.

4.2. Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштиришга ҳақли.

 

2. ЖАМИЯТАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

2. ЖАМИЯТАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

 

2.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий фаолият соҳаси
(асосий йўналиши)нинг мақсади Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун пахта чигитини, кунгабоқар ва соя ўсимлигини қайта ишлаш (ферментация қилиш) орқали улардан озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариб сотиш ҳисобига фойда олишдир. Жамият
асосий фаолият йўналишидан ташқари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши мумкин.

2.2. Жамият 2.1-бандда белгилаб берилган мақсадларини амалга ошириш учун, Жамиятнинг фаолият соҳаси (асосий йўналишлари) қуйидагилардан
иборат бўлади:

тозаланган пахта ёғи ҳамда бошқа озиқ – овқат ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

ювиш воситалари, шу жумладан хўжалик совуни ва бошқа техникавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш;

озиқ – овқат, кондитер, нон, консерва махсулотларини ишлаб чиқариш; умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва чорвачилик маҳсулотларини ҳамда бошқа истеъмол молларини қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш;

автотранспорт хизматлари ва ишлари, шу жумладан юк ва йўловчиларни ташиш бўйича, автотранспорт ҳамда бошқа ҳаракат техник воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

халқ истеъмол молларини, шу жумладан шрот, пўчоқ (шелуха), гудрон ишлаб чиқариш ва сотиш, шунингдек техник йуналишидаги, халқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

аҳоли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга турлича кўриниш
ва шаклларда пулли хизматлар, шу жумладан маиший хизматларни кўрсатиш;

қурилиш-монтаж, монтаж-таъмирлаш, электромонтаж ва созлаш ҳамда таъмирлаш ишлари бўйича хизматлар кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни олиб бориш;

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мустақил равишда ёки воситачилар орқали Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига таянган ҳолда улгуржи ва чакана савдоларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида барча турдаги товар ва мол-мулкни (моддий ва номоддий, кўчмас ёки кўчар) ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, қуриш, сотиб олиш, битимлар тузиш, ижарага олиш ёки бошқа йўллар билан олиш ва/ёки сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, ёки юқорида кўрсатилган миқдорда бошқа хар қандай йўл билан фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш ҳар қандай турдаги хизматларни, жумладан маслаҳат, маъмурий ва брокерлик хизматларини кўрсатиш;

товар ва валюта биржалари ишларида қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасида Жамият маблағларини сармоя қилиш, шунингдек сармоялар, акциялар, кредитлар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш ва/ёки ўтказиш, айирбошлаш ёҳуд улардан бошқа йўллар билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қимматли қоғозларини чиқариш ва сотиш;

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида кўргазма ва аукционлар ташкил этиш, уларда қатнашиш ҳамда шу каби бошқа фаолият билан шуғулланиш;

хайрия ва ҳомийлик бадаллари киритиш ҳамда соғликни сақлаш, маданият
ва фанга қонунчиликда белгиланган тартибда маблағ ажратиш. Бунда жамиятнинг ҳомийлик ва бошқа кайтарилмайдиган ёрдамлар учун ҳаражатлари ўтган
молиявий йил соф фойдасининг 10 фоизидан ортиб кетмаслик шарти билан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лотереялар, реклама кампанияларини ўтказиш;

Амалга оширилиши учун махсус руҳсатномалар (лицензиялар) талаб этиладиган фаолият турлари қонунчиликда белгиланган тартибда лицензиялар берилганидан сўнг амалга оширилади.

2.3. Жамият барча фаолият турларини амалга ошириш учун зарур бўлган фуқаролик ҳуқуқларга эга бўлиб, фуқаролик мажбуриятларни амалга оширади,
шу жумладан диверсификация тартибида.

2.4. Илмий-техник маркази.

2.4.1. Жамият қошида соя экинини етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш, маҳаллий селекция ва уруғчилигини ривожлантириш,
илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш ҳамда хорижий соя навларини республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш, юқори ҳосилдор  навларни маҳаллийлаштириш, соя экин майдонларидан юқори ҳосил олинишга эришиш мақсадида Соя селекцияси, уруғчилиги, уни етиштириш агротехникаси
ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник маркази (кейинги ўринларда – Илмий-техник маркази) ташкил этилади.

2.4.2. Илмий-техник марказ фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари,
ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятининг бошқа меъёрларини тартибга солувчи нормалар жамиятнинг бошқарув органи томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган “Илмий-техник маркази тўғрисидаги низом”да белгиланади.

2.4.3. Илмий-техник марказнинг ходимлари сони жамиятнинг ташкилий тузилмасида белгиланган миқдорда бўлиб, улар тегишли олий маълумотга
эга бўлган (техник ходимлари бундан мустасно) малакалий мутахассис кадрлардан иборат бўлади.

2.4.4 Илмий-техник марказлари фаолияти Жамиятнинг малағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

12. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

12. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

104.Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.
105.Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.
106.Мазкур Устав ва унинг киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

Новости

ЕПКИ

ИРСФР

Информеры